​ЭНДИ АВТОРАҚАМЛАРНИНГ ОНЛАЙН САВДОСИ ҲАҚИДА SMS ОРҚАЛИ БИЛИШ МУМКИН

HI-TECH 12.12.2017, 17:31
​ЭНДИ АВТОРАҚАМЛАРНИНГ ОНЛАЙН САВДОСИ ҲАҚИДА SMS ОРҚАЛИ БИЛИШ МУМКИН

Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси AVTORAQAM савдо платформасида онлайн аукционлар иштирокчилари учун “SMS хабар” янги хизмат турини ишлаб чиқди ва жорий этди. Бу ҳақда ЎзРТХБ АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда, автоҳаваскорлар қизиқтираётган авторақамларни савдога қўйилиши бўйича маълумотларни тезкор тарзда олишлари, ҳамда маълум лотга обуна бўлиб, унинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиб боришлари мумкин.

“SMS хабар” хизмати мижозга қизиқтираётган авторақам бўйича савдо вақтини ўтказиб юбормаслик ва сотиб олинган авторақамни тўловини амалга оширишнинг аниқ вақти ва уни рўйхатдан ўтказиш жойини билиб олиш имконини тақдим этади. SMS хабарлар хизмат уланишда кўрсатилган телефонга келиб тушади.

Биржанинг янги хизматига уланиш учун avtoraqam.uzex.uz вебсайтининг мижозлар учун шахсий кабинетда "SMS" саҳифасига ўтиш ва офертани қабул қилишнинг ўзи кифоя. Хизмат учун ойлик абонент тўлови 10 000 сўмни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1