1

ТЕМИР ЙЎЛ ШОХОБЧАСИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ҚАНЧА?

САВОЛ-ЖАВОБ 09.12.2017, 12:12
ТЕМИР ЙЎЛ ШОХОБЧАСИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ҚАНЧА?

— Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхонамиз темир йўл шохобча йўллари мавжуд ҳудудни харид қилди. Тушунтириш берсангиз, темир йўл шохобча йўлининг майдони ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадими ёки ушбу майдон Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 282-моддаси иккинчи қисми 11-бандига мувофиқ солиқ солишдан озод этиладими?

Корхона бухгалтери

— Хўжалик юритувчи субектлар томонидан ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март, кейинги ўринларда – Низом)белгиланган.

Низомнинг 3-бандига мувофиқ, ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади, бундан қуйидагилар мустасно:

• Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, солиқ солиш обекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари;

• Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 282-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, солиқ солинмайдиган ер участкалари. Солиқ кодексининг 282-моддаси иккинчи қисми 11-бандига мувофиқ,

умумий фойдаланишдаги темир йўллар, шу жумладан, тупроқ кўтармаси, сунъий иншоотлар, линия-йўл бинолари, темир йўл алоқаси ҳамда электр таъминоти қурилмалари, иншоотлар ва йўл қурилмаларидан иборат темир йўллар станциялари ҳамда саралаш жойлари, шунингдек, белгиланган тартибда темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга берилган иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради;

• Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан тенглик асосида дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун берилган ер участкалари.

Энди шохобча йўллар умумий фойдаланишдаги темир йўлларга кириш ёки кирмаслигини аниқлаб оламиз.

Шохобча йўллар – магистрал линияда жойлашган темир йўл станциясини саноат корхонаси ёки бошқа ташкилот билан боғлайдиган темир йўллардир (яъни, корхонанинг ўзида жойлашган, умумий фойдаланишдаги магистрал линияларга кирмаган ҳар қандай темир йўллар, умумий фойдаланишда бўлмаган йўллар). Демак, саноат ва бошқа корхоналарнинг темир йўл шохобча йўллари банд этган ер участкаларига нисбатан имтиёз татбиқ этилмайди.

Саволингизда таъкидланишича, темир йўл транспортига боғлиқ бўлмаган корхонангиз темир йўл шохобча йўллари мавжуд ҳудудни (базани) харид қилган.

Демак, шохобча йўллари корхонангиз балансида бўлиб, темир йўл корхоналарига тақдим этиладиган умумий фойдаланишдаги темир йўллар таркибига кирмайди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, корхонангиз ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқараётганда корхонангиз балансида бўлган темир йўл шохобча йўллари жойлашган ер участкасини ҳисобга олиши лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1