1

«БОЛАЛАРИНИ ТАШЛАБ КЕТГАН ОНА АЛИМЕНТ СЎРАСА...»

САВОЛ-ЖАВОБ 06.12.2017, 18:40
«БОЛАЛАРИНИ ТАШЛАБ КЕТГАН ОНА АЛИМЕНТ СЎРАСА...»

«БОЛАЛАРИНИ ТАШЛАБ КЕТГАН ОНА АЛИМЕНТ СЎРАСА...»

Фарзандларимдан хотинимнинг эгри қадам ташлаётгани ҳақида билиб қолдим. Хуллас, турмушимиз бўлмай, ажрашдик. У икки норасидани ташлаб чет элга жўнаб кетди. Уч йилдан бери болаларим мен билан яшашади, моддий таъминоти ҳам табиийки менинг зиммамда. Аммо собиқ хотиним «сафар»дан қайтиб, судга мурожаат қилибди, фарзандларимни унга олиб бериш ва уларга алимент белгиланишини талаб қилиб. Не ажабки суд ҳам унинг даъвосини қаноатлантирди. Бироқ болаларим ҳамон мен билан яшашади, онасининг олдига боргиси йўқ. Алимент тўловини бекор қилишни сўраб, икки марта судга ариза бердим. Фарзандларим мен билан бўлишса, алимент тўлашим тўғрими? Бироқ суд икки сафар ҳам аризамни рад этди. Алимент ундируви тайинланганидан сўнг ўн кун ичида қарши даъво талабини келтиришим керак экан. Мен эса кейинроқ учрашгандим. Энди алимент тўловини бекор қилиб бўлмайдими?

Хасан Дадаев, Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани

Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир. Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш суд буйруқ чиқариш тартибида амалга оширилиб, ушбу суд буйруғига қарздордан қарши эътирозлар келиб тушса, суд томонидан буйруқ бекор қилиниб, алимент ундируви даъво ишларини юритиш тартибида кўриб чиқилади. Вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент, бола ота-онанинг қай бирининг тарбиясида бўлса, шу ота-онанинг фойдасига ундирилади.

Сизнинг суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризангиз рад этилган бўлса, ушбу суд ҳужжати юзасидан юқори турувчи судга шикоят келтиришингиз мумкин.

Ота-оналар бирга яшамаганида, вояга етмаган фарзандлар қай бирининг тарбиясида қолдирилиши ҳақидаги даъво суд томонидан ҳал этилаётганда, вояга етмаган болаларнинг манфаатидан келиб чиқиб ҳамда мутахассислар фикрига таяниб, агар бола 10 ёшдан ошган бўлса, унинг ҳам фикри инобатга олинган ҳолда ҳал этилади. Болаларингизни онасининг тарбиясида қолдирилганликларидан норози бўлсангиз, суднинг бу қарори устидан 20 кун ичида апелляция, 1 йил ичида кассация, 3 йил ичида назорат тартибда юқори турувчи судга шикоят келтиришингиз мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1