1

АБИТУРИЕНТЛАР ЎРНАТГАН РЕКОРД

Рекорд 05.12.2017, 12:01
АБИТУРИЕНТЛАР ЎРНАТГАН  РЕКОРД

Бу йил Ўзбекистон олий таълим муассасаларига рекорд даражада кўп — 663 298 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Бу Давлат тест маркази маълумотларига кўра, 2015 йилги кўрсаткичдан салкам 57,5 мингтага кўпроқ. UZ24’нинг ёзишича, Термиз Давлат университети энг кўп — 37 676 нафар абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилган. Ундан кейинги ўринларни Қарши Давлат университети (26 332 нафар абитуриент) ва Андижон Давлат университети (25 991 нафар абитуриент) эгаллаган.

Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари орасида эса Тошкент Давлат педагогика университети энг кўп ариза қабул қилган — 14 636 нафар абитуриент айнан шу олийгоҳда ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширган. Янги ташкил этилган Ўзбек тили ва адабиёти университетига 5 031 абитуриент ҳужжат топширган — университет ўзининг биринчи ўқув йилига 300 талабани қабул қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олий таълим муассасалари 2016/2017-ўқув йилида бакалавриат учун 57 907 нафар талабани ўқишга қабул қилади. Маълумот учун, 2015 йили Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 605 836 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1