1

Жейсон Бринклет қарийб 13 соат мусиқа чалди

Рекорд 05.12.2017, 10:58
Жейсон Бринклет қарийб 13 соат мусиқа чалди

Англиянинг Дагенем шаҳрида яшовчи Жейсон Бринклет узоқ вақт барабан чалиш бўйича Гиннесс рекордини ўрнатганидан сўнг шифохонага тушиб қолди, деб хабар беради Nur.kz.

44 ёшли эркак 12 соату 5 дақиқа ва 5 сония зарбли чолғу асбобини чалган.

Рекорд қайд этилиши билан Бринклет билагини ҳис қилмаётганини билдирди. Шифокорлар унинг қўли шикастланганини қайд этди. Рекордчи барабан чалишни бошлаганидан 8 соат ўтгач, оғриқни ҳис қилганини, бироқ чекинишни истамаганини таъкидлади.

Барабан чалиш бўйича аввалги рекорд 2013 йилда филиппинлик Жастин Даниэль Ардега тегишли эди. Унинг кўрсаткичи 12 соату 3 сонияни ташкил қилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1