1

​«КУЁВИМ КЕТИБ ҚОЛДИ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 30.11.2017, 20:46
​«КУЁВИМ КЕТИБ ҚОЛДИ...»


— Қизимни турмушга бериб, набирали бўлдим деганимда, куёвим ҳунар чиқарди. Биринчи турмушидаги хотини билан топишиб олиб, кетиб қолди. Боласига алимент тўлашдан ҳам бош тортаяпти. Бу вазиятда қаерга мурожаат қилсак бўлади?

Диёра Бобоева, Фарғона вилояти

— Қизингиз қонунда белгиланган тартибда никоҳдан ўтган бўлса, фарзанди учун алимент ундириш масаласида ўзи ёки турмуш ўртоғи истимоқат қиладиган ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкин. Агар алимент ундируви тўғрисида ҳужжат мавжуд бўлиб, тўлов амалга оширилмаётган бўлса, куёвингизнинг яшаш ҳудуди бўйича туман ижро бўлинмасига учрашинг. Бордию қизингиз ва куёвингиз ўртасида тузилган никоҳ қонуний расмийлаштирилмаган бўлса, набирангиз учун оталикни белгилаш ва алимент ундириш даъво талаби билан судга мурожаат этсангиз бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1