1

«МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИМИ?»

САВОЛ-ЖАВОБ 30.11.2017, 20:42
«МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИМИ?»


Тўйимиздан кейин эрим уйни сотди. Шундан бери ижарада яшаймиз. Ўзим ва икки фарзандим ҳам ота-онамнинг уйига прописка қилинганмиз. Оиламиз моддий томондан қийналиб қолгани боис ҳокимиятга мурожаат қилгандим. Бироқ жавоб бўлмади. Ишга жойлашай десам, коллеж дипломи билан ҳеч қаерга олишмаяпти. Йўл-йўриқ кўрсатинг, нима қилай?

Шаҳризода Бўтаева, Фарғона вилояти

— Ишга жойлашиш масаласида тумандаги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан боғлансангиз, мутахассислигингизга кўра, иш топишга ёрдам беришади. Моддий ёрдам учун эса доимий рўйхатдан ўтган манзилингиздаги маҳалла фуқаролари йиғинига учрашинг. Аризангиз тегишли тартибда кўриб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1