​«ЕР СОТИБ ОЛГАНДИК..»

САВОЛ-ЖАВОБ 30.11.2017, 20:41
​«ЕР СОТИБ ОЛГАНДИК..»


2004 йил эримнинг номига ер майдони сотиб олганмиз. Ўша пайтда вақтинчалик фойдаланиш шарти билан ерни бир танишимизга бергандик. Эндиликда ўзимизнинг мулкимизни қайтариб ололмаяпмиз. Турмуш ўртоғим айни дам хорижда. Ўзим бу масалани қандай ҳал қила оламан?

Наргиза Тожибоева, Тошкент шаҳри

— Эрингиз номидан ушбу низони суд орқали ҳал этиш ваколати берилган ишончнома асосида ерни бўшатмаётган шахсларни ушбу ҳудуддан кўчириш ҳақида даъво талаби билан фуқаролик судига арз қилишингиз мумкин. Агар мазкур ер майдони турмуш ўртоғингиз билан биргаликдаги никоҳ даврида сотиб олинган бўлса, мулкдор сифатида низони ҳал этиш учун даъвогар бўлиб, судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1