1

​«УЙ БУЗИЛИШ ҲУДУДИДА ЭКАН...»

САВОЛ-ЖАВОБ 30.11.2017, 20:39
​«УЙ БУЗИЛИШ ҲУДУДИДА ЭКАН...»


— Васиятнома асосида уй мулкдори бўлдим. Бироқ менга теккан уй бузилиш ҳудудига киритилган экан. Агар у бузиладиган бўлса, ўрнига бошқа уй-жой бериладими?

Сафар Отабоев, Тошкент шаҳри

— Бузилиш ҳудудига киритилган мулкка нисбатан уйни тасарруф этиш, меросхўр деб топиш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш тақиқланмаган бўлса, тегишли тартибда давлат нотариал идорасига мурожаат этиб, васиятнома асосида ворислик гувоҳномасини расмийлаштиринг. Ҳужжатни бузилиш ҳудудида тузилган комиссияга тақдим этганингиздан сўнг сизга уй бериш, ер майдони ажратиш ёки пуллик компенсация тўлаш масаласи ҳал этилиши мумкин. Агар уйга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳужжатларни расмийлаштириш тақиқлаб қўйилган бўлса, у ҳолда васиятномани тўғридан-тўғри комиссияга тақдим этсангиз бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1