1

Энг узун, энг серсув, энг серном...

Рекорд 25.11.2017, 14:44
Энг узун, энг серсув, энг серном...

Амударё нафақат мамлакатимиздаги, балки минтақадаги энг йирик дарё ҳисобланади. Мазкур дарё Тожикистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудларидан оқиб ўтади. Турли даврларда Оксус, Жайҳун, Ўкуз, Балх. Вахш, Амул деб номланган. Амударёнинг узунлиги1415 километрни ташкил этади. Ҳавзасининг майдони 309 минг км2. Афғонистонда Ҳиндукуш тоғларининг шимолий ёнбағридан 4950 м. баландликдаги музликлардан бошланади. Дарёга энг йирик ва серсув ирмоқ — Вахш қўшилгандан сўнг Амударё номини олади. Сурхондарё қуйилгандан кейин Амударёга то Орол денгизига етгунча 1200 километрдан зиёд масофада бошқа ирмоқ қўшилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1