​ЎЗМИЛЛИЙБАНК КОРЕЯ ЭКСИМБАНКИ БИЛАН 150 МЛН. ДОЛЛАРЛИК ЗАЁМ КЕЛИШУВИНИ ИМЗОЛАДИ

ЖАМИЯТ 23.11.2017, 12:11
​ЎЗМИЛЛИЙБАНК КОРЕЯ ЭКСИМБАНКИ БИЛАН 150 МЛН. ДОЛЛАРЛИК ЗАЁМ КЕЛИШУВИНИ ИМЗОЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида, 2017 йилнинг 22 ноябрь куни «Korea Eximbank» Экспорт-импорт банки ва Ўзмиллийбанк ўртасида миқдори 150 млн. АҚШ доллари бўлган заём келишуви имзоланди. Бу ҳақда Ўзмиллийбанк Матбуот хизмати маълум қилди.

Келишув билан кичик бизнес лойиҳаларини, шунингдек, Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган ускуналар, товарлар ва хизматлар харид қилишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун револьверли кредит линиясини тақдим этиш назарда тутилган.

Кредит линияси ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тиббиёт, қурилиш материллари, автосаноат ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар молиялаштирилади.

Заём келишуви «кафолатланмаган», яъни ҳукумат кафолати тақдим этилишини назарда тутмайди.

Ўзбекистонлик ишбилармонлар жанубий кореялик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта манфаатдорлик билдиришмоқда. Хусусан, бугунги кунда Ўзмиллийбанкнинг 200дан ортиқ мижозлари – тадбиркорлик субъектлари Жанубий Кореядан юқори технологияли ускуналар харид қилишни, жумладан ўз маблағлари ҳисобидан, қўшма корхоналарни ташкил этиш йўли билан, инвестициялар ҳамда Корея банкларидан кредитларини жалб этган ҳолда, умумий миқдори тахминан 800 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1