1

Мадад-шифо: АНЖИРНИНГ ОРГАНИЗМГА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

САЛОМАТЛИК 23.11.2017, 12:02
Мадад-шифо: АНЖИРНИНГ ОРГАНИЗМГА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Анжирни барча бирдек севиб истеъмол қилади. Мазкур мева нафақат мазали егулик, балки бир нечта хасталикларга ҳам даво. Қуйидаги маълумотларни ўқиб, унинг фойдаси ҳақида билиб олишингиз мумкин.

  • Анжир бошқа ҳар қандай мева ёки сабзовотга нисбатан кўпроқ толага эга. Бир дона қуритилган анжирда икки грамм (0,07 унция) тола мавжуд: бу тавсия этиладиган кунлик истеъмолнинг 20 фоизини ташкил этади. Сўнгги ўн беш йил ичида олиб борилган тадқиқотлар ўсимлик меваларидаги толалар ҳазм қилиш системасининг мунтазам ишлаши учун жуда муҳим эканлигини аниқлади.
  • Маълумки, озиқ-овқатлардаги толалар ҳазм қилишга ёрдам беради ҳамда саратон касаллигининг айрим шакллари хавфини ҳам камайтиради. Парҳезшунослар толага бой бўлган анжир ейишни кўпроқ тола истеъмол қилишнинг идеал усулидир, деб ҳисоблашади.
  • Калифорния маслаҳат Кенгашининг фикрига кўра, мева ва сабзавотлардаги антиоксидловчилар қатор касалликлардан ҳимоя қилар экан. Антиоксидловчилар танада содир бўладиган кимёвий реакциялар натижасида юзага келадиган ёки ташқаридан орттирилган зарарли моддалар (эркин радикаллар) таъсирини йўқотади ва шу тариқа ҳужайралар бузилишининг олдини олади.
  • Бошқа меваларга қараганда антиоксидловчиларга бой бўлган қуритилган анжирда фенолли таркибнинг миқдори анча кўп учрайди. Фенол зарарли микроорганизмларни ўлдириш учун антисептика сифатида ишлатилади.
  • Қуритилган анжирда мавжуд омега-3, омега-6 ва фитостерол каби муҳим ёғ кислоталари холестеринни камайтиришда муҳим роль ўйнаши мумкинлигини аниқлади. Маълумки, омега-3 ва омега-6 танада ишлаб чиқилмайди, улар озиқ-овқатлардан сўрилиши мумкин.
  • Бундан ташқари, бу ёғ кислоталар юрак, мия ва асаб системасининг яхши фаолият кўрсатиши учун жуда зарур. Фитостерол ҳайвон маҳсулотларидаги холестеринни (бу юрак артерияларини қаттиқлаштирувчи таъсирга эга) қон оқимига киргизмасдан танадан ҳайдалишига ҳисса қўшади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1