1

АНДИЖОНДА НАМУНАЛИ ЛОЙИҲА АСОСИДА ҚУРИЛГАН БИРИНЧИ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ИШГА ТУШДИ

ЖАМИЯТ 23.11.2017, 10:16
АНДИЖОНДА НАМУНАЛИ ЛОЙИҲА АСОСИДА ҚУРИЛГАН БИРИНЧИ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ИШГА ТУШДИ

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида «Оқтепа деҳқон бозори» замонавий савдо мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Республикамиз иқтисодиётининг ривожи ва аҳолининг кундалик ҳаётида деҳқон бозорларининг аҳамияти ва ўрнини ҳисобга олиб, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг мартида “2017-2019 йилларда деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва улар ҳудудида замонавий савдо комплексларини қуриш Дастури” тасдиқланганди. Ушбу ҳужжат харидорларга қулай шароитларни яратиш, илғор тажриба ва савдо хизматини кўрсатишнинг юқори маданиятини изчил тадбиқ этиш мақсадида тасдиқланган.

2017 йилнинг 18 ноябрь куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган Дастур доирасида бунёд этилган республикада биринчи «Оқтепа деҳқон бозори» замонавий савдо мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажмуа ҳудудида 80 савдо жойига эга мини-маркет ва 50 та савдо жойига мўлжалланган енгил конструкциядан барпо қилинган очиқ павильон жойлашган, сотувчилар ва харидорларга зарур барча шароитлар яратилган.

Мазкур иншоот Узмиллийбанк томонидан тузилган «Бунёдкор инвест» МЧЖ бозорлар қурилиши Дирекцияси буюртмасига асосан қурилди.



МАЪЛУМОТ УЧУН
Тасдиқланган Дастур доирасида уч йил мобайнида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида замонавий савдо мажмуаси кўринишидаги 242 та деҳқон бозорларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Улардан 35 таси 2017 йилнинг охиригача ўз эшикларини очади. Биргина Андижон вилоятининг ўзида умумий ҳисобда намунали лойиҳалар асосида 21 та деҳқон бозори қурилади ва реконструкция қилинади.

Замонавий савдо мажмуаларининг қурилиши аҳоли сони, деҳқон бозорлари жойлашган жойнинг аҳоли пунктларидан узоқ ёки яқинлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган 4 хил намунали лойиҳа асосида амалга оширилади. Шундан келиб чиқиб, савдо мажмуалари гипермаркетлар, супермаркетлар, мини-маркетлар кўринишида бўлиб, уларда барча зарур инфратузулма объектлари, шу жумладан, савдо павильонлари, омборхоналар, автотураргоҳлар қурилиб, жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1