ЮНУСОБОДДАГИ СПОРТ МАРКАЗИДА 9 ЁШЛИ БОЛА ТОК УРИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

ЖАМИЯТ 23.11.2017, 00:04
ЮНУСОБОДДАГИ СПОРТ МАРКАЗИДА 9 ЁШЛИ БОЛА ТОК УРИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Юнусобод туманида жойлашган спорт марказида 9 ёшли мактаб ўқувчиси ток уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Sof.uz хабар бермоқда.

Юнусобод туман ИИБга кўра, воқеа 16 ноябрь куни 19-кварталдаги спорт комплекси ечиниш хонасида рўй берган. 257-мактабнинг 3-синф ўқувчисини ток урган.

Бола шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.

Айни пайтда бўлиб ўтган воқеанинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1