1

ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ 40 ЁШДА

ЖАМИЯТ 22.11.2017, 23:44
ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ 40 ЁШДА

Бундан 40 йил аввал кўҳна Тошкент ривожланган замонавий шаҳарлар қаторидан ўрин эгаллади. Мураккаб даврда республика раҳбарияти, хусусан, буюк давлат арбоби Шароф Рашидовнинг ташаббуси билан Ўрта Осиёда ягона Тошкент метрополитени бунёд этилди. Кўп йиллик машаққатли меҳнат самарасида 1977 йилнинг 7 ноябрь куни биринчи метро қатъий жадвал бўйича ҳаракатлана бошлади.

Мамлакатимиз транспорт тизимида муҳим ўрин тутадиган Тошкент метрополитени қулайликлар яратиш, йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш борасида самарали ишларни амалга оширмоқда. Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод линияларидан иборат Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 39 километрни ташкил этади. Метрополитен 29 бекатдан иборат. Ушбу транспорт хизматидан кунига 200 мингга яқин йўловчи фойдаланади.

Мутахассислар маълумотига кўра, ўтган муддат давомида 4 миллиарддан зиёд йўловчига хизмат кўрсатилди. Тошкент метрополитени бекатларини лойиҳалашда энг малакали архитекторлар, рассом ва меъморлар иштирок этган. Мустақиллик йилларида метрополитен чиройли ташқи ва ички дизайн, қулай ва юқори хавфсизлик тизимига эга бўлган вагонлар билан таъминланмоқда. Бу борада Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводида метро вагонларини капитал таъмирлаш, қайта тиклаш, уларнинг хизмат кўрсатиш муддатини узайтириш ишлари самарали амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1