1

«КЎКРАГИМНИНГ ШАКЛИ ЎЗГАРДИ»

СУҒДИЁНА 22.11.2017, 17:39
Теглар: Саломатлик
«КЎКРАГИМНИНГ ШАКЛИ ЎЗГАРДИ»

— Фарзандимни икки ёшгача эмиздим. Эмизишни тўхтатганимдан кейин кўкрагимнинг шакли ўзгарганини сездим. Буни тўғрилашнинг имкони борми?

Нигора, 23 ёш, бухоро вилоятидан

Дилобар МИРРАҲИМОВА, маммолог: — Бу кўкракнинг лактациядан кейинги птози дейилади. Бу ҳолат фарзандини эмизган аёлларнинг деярли барчасида учрайди. Аёл боласини эмизаётганида кўкрак безлари сутга тўлади, ҳажми катталашади, кўкрак териси чўзилиб кетади. Эмизиш тўхтатилгандан сўнг сут безлари аввалги ҳолатига қайтади: ҳажми кичраяди, чўзилган тери эса қисқармайди, балки осилиб қолади. Агар бу ҳолат аёл киши учун катта аҳамиятга эга бўлса ва аёл кўкрак шакли ва ҳажмини тиклашни хоҳласа, буни пластик жарроҳлик йўли билан амалга ошириш мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1