1

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ: УМУМИЙ МАЪЛУМОТ, РАҚАМЛАР

ДУНЁ 22.11.2017, 17:10
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ: УМУМИЙ МАЪЛУМОТ, РАҚАМЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22-25 ноябр кунлари Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифи билан ушбу мамлакатда давлат ташрифини амалга оширмоқда.

Ташриф доирасида томонлар барча соҳаларда юқори даражадаги музокаралар ўтказиб, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида бир қанча шартнома ва ҳужжатларни имзоламоқдалар.

Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида «Тонгги софлик мамлакати» - деб номланадиган ушбу мамлакат ҳақидаги қизиқ маълумотларни таклиф қиламиз.

Умумий рақамлар

Корея Республикаси Корея яриморолининг жанубий қисмида жойлашган. Ҳудуди 100,28 минг кв. км. ни ташкил этади. Бу кўрсаткич билан у дунёда 107-ўринда, Осиёда эса 31-ўринда туради. Корея Республикаси 9 та вилоят, марказга бўйсунувчи 8 та шаҳар, ҳамда 12 миллион аҳоли яшайдиган пойтахт Сеулдан ташкил топган. Мамлакат аҳолисининг сони 51,33 миллионни ташкил этади. 2016-йилги маълумотларга кўра, Корея Республикаси дунёдаги барча давлатлар орасида бу кўрсаткич бўйича 27-ўринни эгаллайди. Мамлакат аҳолисининг 15,5 фоизи буддизм, 19,7 протецантизм, 7,9 фоизи католик динига мансуб ва аҳолининг ярмидан кўпи, яъни 56,9 фоизи атеистдир. Расмий тили- корейс тили. 3-октябр куни корейслар ўзларининг энг асосий байрами – Корея давлати ташкил топган кунини (мил.авв. 2333 йилда ташкил этилган Чосон давлати) нишонлайди.

Давлат тузулмаси

Мамлакатнинг давлат тузулмаси – Президент раҳбарлик қиладиган Республика. У мамлакат раҳбари ва бош қўмондони бўлиб, бевосита ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йиллик муддатга сайланади. 2017 - йил май ойидан Мун Чжэ Ин Корея Республикасининг Перзиденти этиб сайланган.

Миллий Ассамблея томонидан бошқариладиган Қонунчилик ҳокимияти – тўрт йил муддатга сайланадиган 300 нафар депутатдан иборат ягона парламентдир. Улардан 253 таси бир мандатли округларда, 47 си эса сиёсий партиялардан сайланади. Охирги парламент сайлови 2016-йил апрель ойида бўлиб ўтди. Миллий Ассамблея икки йиллик муддатга битта Спикер ва 2 та ўринбосар сайлайди.

Бошқарув тизимига мувофиқ, Президент мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқадиган Вазирлар Маҳкамаси орқали Ижро ҳокимияти функциясини амалга оширади.

Президент давлат сиёсатининг муҳим масалалари бўйича чиқарилаган қарорлар учун жавобгар шахсдир. Бош вазир Миллий Ассамблеянинг маъқуллашидан сўнг Президент томонидан тайинланади. 2017-йил июнидан бошлаб Корея Республикасининг Бош-вазири лавозимида Ли Нак Ён фаолият юритиб келмоқда.

2016 йил якунларига кўра ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,7% га ўсди (2015 й. – 2,6%), номинал ҳажми 1,404 трлн. АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу кўрсаткич бўйича Корея Республикаси дунёда 11- ўринни эгаллайди.

Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулоти - 27,6 минг доллар. ЯИМ таркибида хизмат кўрсатиш соҳаси - 66,2 фоиз, саноат - 27 фоиз, қурилиш - 4,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 2,1 фоизни ташкил этади. Инфляция даражаси 1%, бу Корея банкининг белгилаган ”чегараси” 2% га нисбатан анча паст. Ишсизлик даражаси 3,7% (1,1 млн. киши). Ташқи савдо ҳажми - 901,2 миллиард доллар, бунда экспорт ҳажми - 495,5 миллиард, импорт - 405,7 миллиард доллар.

Жанубий Кореянинг асосий савдо ҳамкорлари:

Экспорт бўйича – Хитой (25%), АҚШ (13,5%), Гонконг (6,6%), Вьетнам (6,5%), Япония (4,9%), Сингапур 2,6%), Тайвань (2,5%), Ҳиндистон (2,5%), Мексика (2,0%).

Импорт бўйича – Хитой (11,5%), Австралия (3,7%), Ветнам (3,1%), Қатар (2,5%).

Импорт қилинадиган асосий маҳсулотлар: нефть (9,9%), ярим ўтказгичлар (6,8%), табиий газ (3,3%), қайта ишланган маҳсулотлар (2,6%) ва бошқалар.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар экспорти қуйидагича: ярим ўтказгичлар (10,5%), автомобиллар (7,4%), кема қурилиши (5,2%), қайта ишланган маҳсулотлар (5,1%), мобил телефонлар (5,1%), 4%), экранлар (3,2%) ва бошқалар.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми асосан хизматлар учун инвестициялар ҳисобига 21,3 миллиард доллар (+ 1,9 фоиз) ни ташкил этди. ЭИ (7,4 миллиард), Хитой (2,05 миллиард), АҚШ (3,9 миллиард), Япония (1,2 миллиард).

Кореяга жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 35,2 миллиард долларни ташкил этади.

2017 йилда Корея иқтисодиётида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланиши кузитилди. Бу экспортнинг барқарор ўсиши ва ички истеъмолнинг ошиши ҳисобидан юз берди.

Прогнозларга кўра, 2014 йилдан бошлаб биринчи марта 2017 йилда ташқи савдо айланмаси 1 трлн. АҚШ долларига етади.

Бундан ташқари, Корея кема қурилиши соҳасида буюртмалар бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади ва Хитойдан ўзиб, бу соҳада жаҳон миқёсида етакчи ўринни эгаллади (дунё бозорининг 34%).

Экспертлар келажакда 2017 йилда ўсишнинг оптимистик прогнозларини ЯИМ 3 фоизга ортиши мумкин.

Молиявий аҳвол анча барқарор бўлиб қолмоқда. 2017 йил ноябрь ҳолатига кўра мамлакатнинг валюта заҳиралари 384,4 миллиард долларни ташкил қилди (дунёда 9 ўрин).

2017 йилда ярим ўтказгич, машинасозлик, нефткимёси, нефть маҳсулотлари ва пўлат саноати соҳаларида ижобий истиқбол мавжуд. Шундай қилиб, ярим ўтказгичлар экспортидан кутилаётган ўсиш кўрсаткичи 30 фоиздан ошади.

Мун Чжэ Ин ҳукумати биринчи навбатда аҳолининг даромадларини кўпайтириш ва жамиятнинг табақаланиш даражасини пасайтирадиган иш жойларини кўпайтиришга эътибор қаратди. Бу ўз навбатида, истеъмолнинг ортиши, бизнесга инвестицияларни кўпайтириш ва иқтисодий ўсишга олиб келади.

Ҳукумат қуйидагиларни режалаштиради:

- 810 минг иш ўрни яратиш. Дастлаб ишга жойлашиш муаммоси давлат сектори ҳисобидан ҳал қилинади;

- турли ижтимоий пакетлар орқали аҳоли даромадларини ошириш. Уй хўжаликлари қарзларини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилади;

- кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш. Кичик ва ўрта бизнес ва стартаплар вазирлиги ташкил этилди. 2018 йилдан бошлаб тадбиркорликни тиклаш жамғармаси ёш ва банкрот бўлган корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорликни рағбатлантириш учун ишлай бошлайди;

- «тўртинчи саноат инқилоб» га тайёргарлик. Экспорт ва умуман иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароит яратиш учун истиқболли тармоқларни (Интернет, сунъий ақл, қайта тикланадиган энергия манбалари ва бошқалар) фаол равишда қўллаб-қувватлаш режалаштирилган;

Таҳлилчиларнинг айтишича, мавжуд маъмурият етарлича ресурслар мавжудлиги учун «амалий вазифалар» ни ўз олдига қўймоқда. Хусусан, Корея Республикаси иқтисодиётининг экспорт салдоси, олтин-валюта захиралари юқори даражаси ва барқарор молиявий муҳит каби асосий кўрсаткичлари жуда юқори баҳоланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1