1

ДОНАЛЬД ТРАМП ВА ВЛАДИМИР ПУТИННИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СУҲБАТЛАРИ НИМА ҲАҚДА БЎЛДИ?

ДУНЁ 22.11.2017, 11:02
ДОНАЛЬД ТРАМП ВА ВЛАДИМИР ПУТИННИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СУҲБАТЛАРИ НИМА ҲАҚДА БЎЛДИ?

АҚШ президенти Дональд Трамп кеча, 21 ноябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилдилар. Суҳбат 1 соатга яқин давом этган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, давлат раҳбарлари Украина, Сурия, Афғонистон, Эрон ва КХДРдаги вазиятларни муҳокама қилганлар.

Владимир Путин суҳбат давомида террорчиликка қарши курашиш йўналишида АҚШ билан ҳамкорлик ижобий натижалар беришини маълум қилди. Бунинг учун икки давлатнинг махсус хизмат кучларини бирлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Аввалроқ, Россия президентининг Сурия раҳбари Башар Асад билан Сочида учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Қабул давомида Владимир Путин Дональд Трамп билан мулоқот қилиши ҳақида маълум қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1