1

ҲАФТА ОХИРИДА МАМЛАКАТИМИЗДА ҚОР ЁҒИШИ МУМКИН

ЖАМИЯТ 21.11.2017, 19:43
ҲАФТА ОХИРИДА МАМЛАКАТИМИЗДА ҚОР ЁҒИШИ МУМКИН

23 — 26 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 24 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 26 ноябрда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 24-26 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқгача, кундузи 0-5 даража илиқгача аста-секин пасаяди.

Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 24 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 26 ноябрда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 24-26 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқгача, кундузи 0-5 даража илиқгача аста-секин пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда 26 ноябрда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 24 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқгача, кундузи 7-12 даража илиқгача аста-секин пасаяди.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда 26 ноябрда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жой-ларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 24 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқгача, кундузи 7-12 даража илиқгача аста-секин пасаяди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-25 ноябрда 17-22 даража илиқ, 26 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 23-25 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 26 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-24 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 3-8 даража совуқгача, кундузи 0-5 даража илиқгача пасаяди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1