1

10 000 АҚШ ДОЛЛАРИНИ СОТАЁТГАН ВАЛЮТАФУРУШ ЖИНОЯТ УСТИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 21.11.2017, 15:30
10 000 АҚШ ДОЛЛАРИНИ СОТАЁТГАН ВАЛЮТАФУРУШ ЖИНОЯТ УСТИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Республикамизда хорижий валюталарниг эркин конвертацияси йўлга қўйилган бўлса-да, айрим фуқаролар ҳанузгача чет эл валюталарининг ноқонуний савдоси билан шуғулланишга ҳаракат қилаётганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида аниқланмоқда.

Хусусан, назорат тартибида ўтказилган шундай тадбирлардан бирида Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, С.М Боғот туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган таниши О.Т билан жиноий тил бириктириб, фуқарога жами 6500 АҚШ долларини 53300000 сўмга сотаётганларида қўлга олинди. Ушбу ноқонуний валютафурушлар кўздан кечирилганида, улар яна 200 АҚШ доллари, 1300 Россия рубли, 27000 Қозоғистон тенгеси ва 1500000 сўм пулларни келгусида ноқонуний равишда ўтказиш мақсадида сақлаб қўйганликлари маълум бўлди.

Бундан ташқари, ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Урганч шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ж.Д. уйи олдида 10000 АҚШ долларини 81000000 сўмга сотмоқчи бўлганида ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, юқоридаги валюта қимматликлари жиноят иши бўйича ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1