1

РЕТРО КИНОЗАЛИ РЕПЕРТУАРИ ЯНГИЛАНДИ

ШОУ-БИЗНЕС 21.11.2017, 12:27
РЕТРО КИНОЗАЛИ РЕПЕРТУАРИ ЯНГИЛАНДИ

Ёшлар орасида халқимиз қалбидан жой олган ўзбек киноси дурдоналарини тарғиб қилиш, кино ихлосмандларига афсонавий ўзбек киноси намуналаридан яна баҳраманд бўлиш имкониятини яратиш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Кино саройида “Ўзбек киноси дурдоналари” рукни остида ретро фильмлар кинозали ташкил қилингани ҳақида хабар бергандик.

Тажриба синов тариқасида илк бор йўлга қўйилган ушбу лойиҳадан ўзбек киносининг шонли тарихини, буюк актёр ва актрисаларимиз яратган ўлмас образларни, ўзбек кинематографиясига таъмал тошини қўйган кинорежиссёрлар, драматурглар томонидан яратилган нодир саҳна асарлари билан бугунги авлодни яқиндан танитиш, ушбу фильмлар билан ўсиб-улғайган авлодга ўтмишнинг ёқимли хотираларидан баҳраманд бўлиш имкониятини ҳосил қилиш мақсад қилинган эди. Ушбу лойиҳа кутилганидек кино ихлосмандалари томонидан олқиш билан кутиб олинди. Ўтган бир ой мобайнида 7та ретро фильм томошасига минглаб томошабинлар ташриф буюрди.

“Ўзбеккино” Миллий Агентлиги томошабинларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб ретро кинозалининг янги репертуарини тайёрлади ва шу йилнинг 20 ноябридан бошлаб кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этди. Бу галги репертуарда кино ихлосмандлари XX асрнинг ўрталарида суратга олинган ва катта муваффқият қозонган “Фурқат” (1958 йил), “Сурайё” (1965 йил), “26-си отилмасин” (1966 йил), “Қутлуғ қон” (1956 йил), “Муҳаббат можароси” (1971 йил) ва “Наташахоним” (1969 йил) каби бадиий фильмларни томоша қилишлари мумкин бўлади. Сеанслар ҳар куни икки маҳал - соат 15:00 ва 17:00га белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1