1

Мадад-шифо: “ҚОН БОСИМИ КЕСКИН ТУШИБ КЕТСА...”

САЛОМАТЛИК 21.11.2017, 10:54
Мадад-шифо: “ҚОН БОСИМИ КЕСКИН ТУШИБ КЕТСА...”

— Тез-тез бошим оғриб, кўз олдим хиралашиб кетади. Ҳадеб тобим бўлмаётгани сабаб тиббий кўрикдан ўтсам, “қон босимингиз паст”, дейишди. Уй шароитида қон босимини меъёрга келтиришнинг чоралари билан таништирсангиз?..

Гулсум Мамажонова, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Вегето томирли дистония кўпроқ ёш қиз-аёлларда учрайди. Унинг келиб чиқиш сабаблари турли омилларга боғлиқ. Оддий кўринган ҳолат – ўз вақтида дам олмаслик ва нотўғри овқатланиш ҳам артериал қон босимининг тушиб кетиш хавфини пайдо қилади. Уй шароитида ширин чой, аччиқ дамланган қаҳва, асал, мева қоқлари, шўрроқ таом ва егуликларга эътибор беринг. Кун тартибингизни қайта кўриб чиқинг. Тўйиб ухлашга одатлансангиз, қон босимингиз меъёрлашади.

Бундан ташқари, ҳар куни эрталаб жисмоний машқларни бажаришга ҳаракат қилинг. Ҳеч бўлмаганда турган жойингизда югуринг, ўтириб-туриш машғулоти ҳам яхши самара беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1