1

ЭРМАТОВ ЎЗ РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАШИ МУМКИН

СПОРТ 20.11.2017, 18:09
ЭРМАТОВ ЎЗ РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАШИ МУМКИН

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ-2018 ўйинларини бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатидан ўрин эгаллади.

Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ЖЧ-2018 мусобақасида фаолият юритиши мумкин бўлган 25 нафар реферилар саралаб олинди.

Агар Эрматов ЖЧ-2018 ўйинларида ҳам ишлайдиган бўлса, ўз рекордни янгилаши мумкин. Ҳозиргача айнан Эрматов мундиалларда энг кўп учрашувни (9 учрашув) бошқарган ҳакам бўлиб турибди.

ФИФА томонидан эълон қилинган 25 нафар ҳакамларнинг 9 нафар европалик, беш нафари – Жанубий Америкадан, тўрт нафари – Осиё, уч нафари – КОНКАКАФ ва яна бир нафар Океания рефериларидир.

Ҳозирча бу ЖЧ-2018да ишлайдиган ҳакамларнинг сўнгги рўйхати саналмайди. Якуний рўйхат 2018 йилнинг январида эълон қилинади.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1