Хитойлик геймерлар антиқа рекорд ўрнатишди

Рекорд 20.11.2017, 09:53
Хитойлик  геймерлар антиқа рекорд ўрнатишди

“Wings Gaming” жамоасидан хитойлик геймерлар "Dota 2" ўйинида ғолиб бўлиб, 9,1 млн. долларлик мукофот пули олишгани билан "Гиннесс рекордлари китоби"га киришди. Мусобақа ёзда Сиэтлда бўлиб ўтган. Унинг умумий мукофот жамғармаси киберспорт бўйича барча мусобақалар орасида энг йириги бўлди ва 21 млн. долларни ташкил қилди.

Ушбу мукофотнинг деярли ярми хитойлик геймерларга насиб қилди. Бу шундай турдаги мусобақалар ўртасида олинган энг йирик мукофот бўлди.

Жамоа 2014 йилда шакллантирилган бўлиб, илгари бундай катта мукофот пули ютган эмас. Мусобақадаги ғалаба эвазига жамоанинг 5 аъзоси бир зумда миллионерга айланди.

Маълумот учун, "Dota 2" компьютер ўйини стратегия жанридаги, реал вақтдаги кўп фойдаланувчили жамоавий ўйин ҳисобланади. Ўйинда 5 кишидан иборат иккита жамоа иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1