Балиқ ёғда қизариб пишиши учун қовуришдан олдин сочиқ ёки қоғоз салфеткага артиб олиш лозим.
Ёғли балиқни нордон таъмли соус билан тортиқ қилган маъқул. Масалан, лимон шарбати қўшилган соус.
Балиқдан тайёрланган таомларни бодринг, помидор, барра кўкатлар ва лимон бўлаги билан безатган маъқул.
Агар маринадлаш чоғи балиқ жуда шўр бўлиб кетса, хатони тўғирлаш учун қуйидаги усулни синаб кўринг. Аввал балиқни совуқ сувда чайинг. Сўнг ун ва тухум аталасига билаб, ёққа соласиз.