1

​ФОЙДАЛИ ВА МАЗАЛИ КОКТЕЙЛЛАР

СУҒДИЁНА 18.11.2017, 18:23
​ФОЙДАЛИ ВА МАЗАЛИ КОКТЕЙЛЛАР


Қовоқли

Зарур масаллиқлар: 300 мл. қайнатилган сут, 120 гр. қовоқ, 100 мл. кўпиртирилган қаймоқ, 4 чой қошиқ шакар, ярим чой қошиқ ванилин, пичоқ учида долчин.

Тайёрланиши: Қайнатилган қовоқни пюре кўринишига келтиринг. Блендерга солиб, сут, қаймоқ, шакар, ванилин ва долчинни солиб, аралаштиинг.

Бананли

Зарур масаллиқлар: 250 мл. кефир, битта банан, 2 бўлак печенье, 1 чой қошиқ асал.

Тайёрланиши: Барча маслалиқларни блендерга солиб, аралаштирисангиз, хуштъм коктейль тайёр бўлади.

Шоколадли

Зарур масаллиқлар: 200 мл. олма шарбати, 2 дона киви, биттадан банан ва нок,

20 гр. шакар, 10 гр. шоколад.

Тайёрланиши: Нок, банан ва кивиларни пўстидан тозалаб, тўғранг-да, белендерга солиб, эзинг. Сўнгра шакар, олма шарбати қўшиб, аралаштиринг. Стакналарга солгач, юзига шоколад қириндиси сепасиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1