​ЖУФТИНГИЗ ҚАЙСИ ОЙДА ТУҒИЛГАН? ЭРКАКЛАРНИНГ ФЕЪЛ-АТВОРИГА ТАШХИС!

СУҒДИЁНА 18.11.2017, 18:21
​ЖУФТИНГИЗ ҚАЙСИ ОЙДА ТУҒИЛГАН? ЭРКАКЛАРНИНГ ФЕЪЛ-АТВОРИГА ТАШХИС!


Январь

Жуфтингиз шу ойда туғилган бўлса, демак, у мулойим ва жуда таъсирчан. Дўст-биродалардан ёрдамини аяшмайди. Кўнгилсизликлардан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қилишса, омад қуши уларни тарк этмайди. Бироз сабрсизликлари сабаб муносабатларда тушунмовчилик кузатилиши мумкин.

Февраль

Ўзига ишонган, уйим-жойим дейдиган, заковатли эркаклар айнан шу ойда туғиларкан. Айрилиқдан қўрқишади. Доим оила даврасига шошишади. Улар учун энг муҳими, оилавий бахт. Битта камчиликлари курашувчанмас. Мақсадлари йўлида кичик муаммо сабаб ҳам ҳаммасига қўл силтаб кетишади.

Март

Баҳорнинг илк ойида туғилган эркаклар соғлом фирклайдиган бўлишаркан. Шу билан бирга, жуда тежамкор ҳам. Пулларини тийин-тийинлаб йиққанлари учун ҳам катта режаларни бемалол амалга оширишади. Салбий томонлари – муаммоли вазият туғилганда қуён бўлишга уста.

Апрель

Катта бўлса-да, болалигини қўймаган эркаклар тадбиркор ва гапга тўн кийдирадиганлардан. Айнан шу хусусиятлари сабаб улар атрофдагиларни ўз сўзига ишонтира олишади ва пул борасида омадлари чопади. Масъулиятли бўлишса, ҳаётда кўп нарсага эриша олишарди.

Май

Ваҳимакашлигини ҳисобга олмасак, ақли ва топқирлиги таҳсинга лойиқ. Хотиржамлик улар учун жуда муҳим. Шунинг учун шовқин-суронга йўқлар. ҳаётлари бир маромда кечишини исташади. Ўзгаришлардан чўчишади.

Июнь

Мазкур ойда таваллуд топган эркаклар барчага бирдек яхшилик исташади, қўлдан келганча атрофдагиларга ёрдам қилишади. Бу ойда туғилганлар билан тақдирингизни боғласангиз, ҳаётингиз фаровон кечади. Чунки улар ҳар қандай вазиятда ҳам олтин ўрталикни топа олишади. Салбий жиҳатлари, саломаталикларига бефарқлиги.

Июль

Фавқулодда иқтидор эгалари айни шу ойда дунёга келишар экан. Бироз хаёлпаратсликлари ҳам шундан. Улар машҳурликка ва бойликка интилишади. Агар мақсадлари сари тинмай ҳаракат қилишса, эришишади ҳам. Фақат уни доим олға ундаб туришингиз керак.

Август

Эркинликни хуш кўришади. Ўзига хон – кўланкаси майдон, бўлиб юришни истайди доим. Шу сабаб ўсмирлиги ота-оналар билан муаммолар кузатилади. Омадлари чопиши янада ўзига бўлган ишончни оширади.

Сенятбрь

Кузнинг илк ойида туғилган эркакларнинг ҳам тақиқларга хуши йўқ. Холис ва эзгулик истовчи бўлишади. Манфаат кўзламайдиган дўстдир улар. Фақат бировларнинг фикри билан иш тутиши яхшимас.

Октябрь

Оиласининг, яқинларининг ташвиши билан ёниб-куядиганлар. Ишонувчанликлар баъзида панд бериб қолади. Туйғуларига қулоқ тутишади. Вафодорликлари эса таҳсинга лойиқ.

Ноябрь

Ушбу ой вакиллари доно, ҳажвияга уста ва ишнинг кўзини биладиган бўлишади. Карьера поғоналарининг чўққисини забт этишади. Чунки улар маъсулиятли ва меҳнаткаш. Бировларнинг манфаатини деб, ўзининг имкониятларини чеклашлари зарарига ишлайди.

Декабрь

Кези келганда, жуда қаттиққўл. Илм қилишга мойил бўлишади. Нотанишлар билан тез тил топишишади. Карьера борасида ҳам ошиғи олчи, фақат шуҳратга берилиб, манманлик қилишмаса, бас. Жаҳли чиққанда, оловга ёғ сепмай, жим туришингиз шарт.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1