​ТАНАМИЗНИНГ АЖОЙИБОТЛАРИ

САЛОМАТЛИК 18.11.2017, 18:12
​ТАНАМИЗНИНГ АЖОЙИБОТЛАРИ


Меҳнаткаш юрак

Юрак танадаги энг заҳматкаш мушак ҳисобланади. ҳар куни у юк машинаси 25 километр йўлни босиб ўта оладиган миқдорда қувват ишлаб чиқаради. Ўртача 60 йиллик умр давомида эса юрак ишлаб чиқарадиган энергия ойга бориб, қайтиб келишга етадиган қувватга тенгдир.

Тенгсиз мия

Миянинг 60 фоизи ёғдан ташкил топган, бироқ шунда ҳам у жуда меҳнаткаш. Исталган лаҳзада мия 25 ватт қувват ишлаб чиқариши мумкин. Бу эса битта электр лампочкасини ёритишга етади.

Ўсувчан тери

Тери инсоннинг энг йирик тана аъзоси ва у доим ўз-ўзини янгилаб туради. Тери ҳар дақиқада мингта ҳужайрадан воз кечади. Ўртача умри давомида бир киши 18 килограмм “пўст” ташлайди.

Тафаккур қудрати

Миянгиз доимо ишлаб туради. Олимларнинг таъкидлашича, ўрта ҳисобда инсон ҳар куни 70 минг ўйни бошидан ўтказади. Энг қизиғи эса мия уйқу вақтида ҳар доимгидан ҳам фаолроқ бўлади.

Қисқариб кетадиган суяклар

Инсон дунёга келганида унинг 300 дан ортиқ суяги бўлади. Ўрта ёшларга келиб эса унда 206 тагина суяк қолади. Бунинг сабаби, баъзи суяклар ўсиш жараёнида ўзаро қоришиб кетади.

Янги ҳаёт мўъжизаси

Она қорнидаги болада сониясига саккиз мингта мия тўқимаси вужудга келади. Янги туғилган чақалоқлар атиги бир неча соатлардан кейиноқ ўз онасини таний олади.

Акса уриш

Одатда одам соатига 64 километр тезликда акса уради. Бу югуриб кетаётган йўлбарснинг тезлиги билан баробар!

Узун қон томирлари

Агар бир киши танасидаги артерия, вена ва капилляр томирлари бир-бирига учма-уч уланганида 260 минг километрни ташкил этарди. Бу эса Ер сайёрасини деярли икки ярим марта айланитириб ўрашга етади.

Ўсувчан соч

Битта соч толаси ҳар ойда 6 миллиметрга ўсади ва олти йилгача ўсишда давом этиши мумкин. Ундан кейин эса бу соч толаси қариб, аста-секин тўкилиб, унинг ўрнига бошқаси ўсиб чиқиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1