1

Бельгиялик қандолатчилар дунёдаги энг узун эклер ширинлигини тайёрлашди

Рекорд 18.11.2017, 15:49
Бельгиялик қандолатчилар  дунёдаги энг узун эклер  ширинлигини тайёрлашди

Бельгиянинг Вервье шаҳрида узунлиги 676,6 метр бўлган шоколадли эклер тайёрланди. Бу дунёдаги энг узун эклер ширинлиги сифатида эътироф этилмоқда.

Мазкур антиқа пирог устида 20 нафардан зиёд қандолатчи 3 соат давомида иш олиб борди. Ширинликни тайёрлаш учун 70 кг. сариёғ, 2 мингта тухум, 50 кг. ун ва 300 литр сут керак бўлди. Умумий қиймати 1 500 евро бўлган маҳсулотлар ҳомийлар томонидан тақдим этилди. 6 минг бўлакчадан иборат улкан эклернинг сотувидан тушган даромад хайрия мақсадларига йўналтирилади.

Маълум бўлишича, рекорд нотариал тасдиқланган, аммо натижа "Гиннесснинг рекордлар китоби"га киритилмади. Чунки ташкилотчилар нуфузли комиссияга ўз вақтида керакли аризаларни топширишмаган.

Эслатиб ўтамиз, бу борадаги расмий рекорд швейцариялик қандолатчига тегишли. У 503 метрли эклерни тайёрлаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1