НУКУСДА ЧИҚИНДИДАН КАРТОН, ИП ТОЛАСИ, ФАСАД ҒИШТЛАРИ ВА КЎМИР-БРИКЕТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 18.11.2017, 12:40
НУКУСДА ЧИҚИНДИДАН КАРТОН, ИП ТОЛАСИ, ФАСАД ҒИШТЛАРИ ВА КЎМИР-БРИКЕТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидан олинган 4 миллион 705 минг доллар миқдоридаги кредит маблағи эвазига чиқиндиларни саралаш ва қайта ишловчи "Roodell recovery" корхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Президент раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида аҳолининг бандлиги таъминланиб, юрт ободлиги ва халқимиз турмуш даражаси юксалаётганлиги таъкидланди.

Йилига 146 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхонага замонавий дастгоҳлар ўрнатилди, 100 га яқин иш ўрни яратилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1