1

ҚАЙ БИРИ МАЪҚУЛ? МАХСУС ДЎКОНИ БОРМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 11:51
ҚАЙ БИРИ МАЪҚУЛ? МАХСУС ДЎКОНИ БОРМИ?

— Газ, сув ва свет учун қандай ўлчагичларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ?

Б.Сангинов, Сирдарё вилояти Ховос тумани

Дониёр ҚОДИРОВ, “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси директори:


—Фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Давлат реестрига киритилган барча газ, свет ва сув ўлчагичларни сотиб олишлари мумкин.

— Оддий фуқаро ўлчагични ишлаб чиқарувчи Давлат реестри рўйхатига киритилганлигини қаердан билади?

— Давлат реестрига киритилган ўлчагичлар рўйхати “Ўзстандарт” агентлигининг расмий веб-сайти standart.uzда берилган. Қолаверса, Давлат реестридан ўтмаган ўлчагичлар сотувга чиқарилмайди. Таъминотчи корхона ҳам давлат реестиридан ўтмаган ҳисоблагичларни ўрнатмайди.

— Ўлчагичлар сотилувчи махсус дўконлар борми?

— Фуқаролар газ, свет ва сув ўлчагичларини юртимиздаги барча бозорлар ва дўконлардан сотиб олишлари мумкин. Албатта, сотиб олаётганларида маҳсулотнинг сертификат қоғози ни кўриб олиниши шарт.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1