1

КОНЦЕРТ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯ ОЛМАГАНЛАР ҚАНДАЙ ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 11:09
КОНЦЕРТ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯ ОЛМАГАНЛАР  ҚАНДАЙ ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ?

— Концерт-томоша фаолияти лицензия олиниши талаб этиладиган фаолият турларига кирадими?Лицензия олмай фаолият юритганларга қўлланиладиган жарималар ҳақида маълумот берсангиз.

Нилуфар Ботирова, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри

Давлат Солиқ қўмитаси ахборот хизмати:

— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати”га мувофиқ концерт-томоша фаолияти лицензия олиниши талаб этиладиган фаолият турларига киради.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддасига асосан лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса,фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1