1

ТОШКЕНТ КЎЧАЛАРИДА АЖРАТУВЧИ ТЎСИҚЛАРНИ ДЕМОНТАЖ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЖАМИЯТ 18.11.2017, 11:01
ТОШКЕНТ КЎЧАЛАРИДА АЖРАТУВЧИ ТЎСИҚЛАРНИ ДЕМОНТАЖ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тошкентда кўчалардаги ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи тўсиқларни олиб ташлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Тошкентдаги бир томондан Шаҳрисабз, иккинчи томондан эса Усмон Носир кўчаларининг давоми ҳисобланган Шота Руставели кўчасида ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи металл тўсиқларни олиб ташлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ худди шундай тўсиқлар Шаҳрисабз ҳамда қисман Навоий кўчалари, шунингдек Мустақиллик шоҳ кўчасида демонтаж қилинган. Ҳукумат демонтаж ишлари бўйича режаларга изоҳ бергани йўқ, бироқ бир неча йил давомида жадаллик билан ўрнатиб чиқилган тўсиқлар пиёдалар ва ҳайдовчилар учун хавф туғдиргани сабабли улардан воз кечилгани маълум холос.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1