ЎЗБЕКИСТОН МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 10 КИЛОМЕТРЛИК МАРАФОН ЎТКАЗАДИ

ЖАМИЯТ 18.11.2017, 09:45
ЎЗБЕКИСТОН МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 10 КИЛОМЕТРЛИК МАРАФОН ЎТКАЗАДИ

Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун — 18 ноябрга бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан 10 километр масофага оммавий югуриш акцияси ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этишларича, ушбу акция енгил атлетика спорт турларини янада оммалаштириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган.

Акцияда Ўзбекистон Қуролли Кучлар тузилмаларидаги вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар уч ёш тоифасида (35 ёшгача, 45 ёшгача ва 45 ёшдан юқори) иштирок этади.

Оммавий югуриш 18 ноябрь куни соат 10:00 да Тошкентнинг Маҳтумқули кўчасидаги «Korzinka.uz Авиатор» супермаркетидан бошланади. Шунингдек, унда Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан концерт дастури намойиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1