1

БОШ ПРОКУРАТУРА ҚОШИДА АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ МУЛЬТИМЕДИА МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ЖАМИЯТ 18.11.2017, 01:03
БОШ ПРОКУРАТУРА ҚОШИДА АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ МУЛЬТИМЕДИА МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 ноябрдаги “Прокуратура органлари ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Бош прокуратура ҳузурида аудио ва видеороликлар, теле ва радиоузатишлар, ижтимоий реклама, воқеалар жойларидан репортажларни эфирга ва интернет тармоғига узатиш учун Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади.

Бу аҳолини содир бўлаётган воқеалар, айниқса жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган воқеалар тўғрисида хабардор қилиш учун амалга оширилади.

Марказ бошқарув ходимларига (тўрт нафар — директор, бош продюсор, бош муҳаррир ва бош бухгалтер) эга мустақил юридик шахс ҳисобланади.

Бошқарув ходимларига прокуратура ходимлари учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чора-тадбирлари татбиқ этилади.

Бундан ташқари, улар ҳар ойда алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошига нисбатан 100 фоиз миқдорда устама оладилар. Марказнинг бошқа мутахассислари (режиссёр, креатив муҳаррир, мухбир, оператор, видеомонтажчи, IT-мутахассис) шартнома асосида жалб этилади.

Марказ томонидан олиб келинадиган замонавий телестудияни барпо этиш учун зарур телевидение асбоб-ускуналари, учувчисиз учиш аппаратлари (Марказга ундан фойдаланишга рухсат берилади), компьютер техникаси божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви бундан мустасно) озод этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1