1

БУХОРО ВИЛОЯТИ ВОБКЕНТ ТУМАНИДА “НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ” ИШ БОШЛАДИ

ЖАМИЯТ 18.11.2017, 00:54
БУХОРО ВИЛОЯТИ ВОБКЕНТ ТУМАНИДА “НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ” ИШ БОШЛАДИ

Вобкент тумани маданият ва истироҳат боғи ҳудудида барпо этилган “Нуронийлар маскани”нинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

– Мамлакатимизда биз, кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатлигимизни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди меҳнат фахрийси Муҳаммад Жумаев. – Ўз навбатида, ёшларни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш, турли ёт ғоялар таъсиридан асраш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишида биз, нуронийларнинг ҳаётий тажрибамиз жуда муҳим аҳамият касб этади. “Нуроний” жамғармаси туман бўлими фаолият юритадиган масканда биз қариялар учун нимаики зарур бўлса, барчаси муҳайё этилган. Кутубхона, тиббиёт хонаси, чойхона, ошхона, спорт зали ихтиёримизда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1