1

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ ЖССТНИНГ ХАЛҚАРО АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

ЖАМИЯТ 17.11.2017, 16:05
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ ЖССТНИНГ ХАЛҚАРО АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Москва шаҳрида ўтказилаётган «Барқарор тараққиёт даврида силни тўхтатиш: кўп тармоқли ёндашув» мавзусида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг вазирликлар даражасидаги биринчи халқаро глобал конференциясида иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни очилган мазкур нуфузли анжуманда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин сўзга чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарихида биринчи бор ўтказилаётган ушбу халқаро анжуманнинг долзарблиги ва ундан кўзланган мақсадга тўхталиб ўтди.

Халқаро анжуманнинг биринчи кунида сўзга чиққан вакиллар силга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолади.

Чунки мамлакатимизда сил хасталикларининг олдини олиш ва даволаш бўйича Президентимиз Ш.Мирзиёев топшириғи билан алоҳида дастурлар ишлаб чиқилган. Фтизиатрия хизматининг тўғри йўлга қўйилиши ва касалликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлат орасида 3-ўринни эгаллаб, халқаро миқёсда эътироф этилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС масалалари бўйича қўшма дастури ижрочи директори Мишель Сидибе, БМТнинг сил касаллиги масаллари бўйича махсус элчиси Эрик Гусби сил касаллиги ва ОИВ инфекциясини даволаш, олдини олишда Ўзбекистон тажрибаси бўйича Марказий Осиё учун мамлакатимизда халқаро анжуман ўтказиш таклифи билан чиқди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус, ЖССТ нинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб, Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова билан ўзаро ҳамкорликдаги учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1