​ШВЕЙЦАРИЯДА ИККИТА НОЁБ ОЛМОС 48 МЛН АҚШДОЛЛАРГА СОТИЛДИ

ДУНЁ 15.11.2017, 17:08
​ШВЕЙЦАРИЯДА ИККИТА НОЁБ ОЛМОС 48 МЛН  АҚШДОЛЛАРГА СОТИЛДИ

Швейцариянинг Женева шаҳридаги Christie's аукцион уйида иккита ноёб олмос 48,2 миллион долларга сотилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Шундай қилиб, оғирлиги 163 қирот бўлган олмос 33,5 миллион Швейцария франкига сотилди. Аукцион каталогида мазкур заргарлик буюмининг тахминий нархи ҳатто кўрсатилмаган эди.

18 та кичик ҳажмдаги олмос ва нок шаклига эга 66 та зумраддан иборат тақинчоққа қўйилган зумрад қиррали 163 қиротли олмос аукционга қўйилган энг йирик қимматбаҳо тош ҳисобланади.

Тақинчоқ GRISOGОNО заргарлик уйи томонидан бир нусхада яратилган. Олмос 2016 йилда Анголадан топилган 404 қиротли олмосдан ўйиб олинган эди. Унинг ташқи томонига ишлов бериш учун 11 ой вақт талаб этилди, бу жараён устида эса ўн нафар эксперт-заргарлар меҳнат қилди.

Аукциондаги иккинчи ноёб 19 қиротли Ле Гранд Мазарин пушти олмоси 14,3 миллион франк (14,5 миллион доллар) эвазига сотилди.

Бу тошнинг тарихи ХVII асрга бориб тақалади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1