1

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА “ҚИМОРБОЗЛАР” ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 15.11.2017, 12:24
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА “ҚИМОРБОЗЛАР” ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Фарғона вилояти Бешариқ туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан “қиморбозлар” қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

2017-йил 14 ноябрь куни Бешариқ тумани ИИБ профилактика инспекторлари

томонидан Хапалак қишлоғида яшовчи фуқаро А.М.га тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган уй-жойи текширилганида, у ерда фуқаролар М.Т., Ш.К., Ж.А., Ф.А. ҳамда Т.Н.лар ўртага пул тикишиб, кимор ўйнаётганлиги аникланиб, ушланди. Далилий ашё 120.000 сўм пуллар, карталар олинди. Худди шундай ҳолат, 2017-йил 14-ноябрь куни

Қўрғонча маҳалласида яшовчи Ю.У.нинг яшаш хонадонида фуқаролар У.Ю., У.Р., Х.Н. ҳамда Б.Н., ўртага пул тикиб қимор ўйнаётганлиги аниқланиб, ушланди.

Далилий ашё сифатида карта ва пуллар олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1