1

​БАҲРОМ НАЗАРОВ КОНЦЕРТИДАН ФОТОРЕПОРТАЖ

ШОУ-БИЗНЕС 15.11.2017, 11:48
​БАҲРОМ НАЗАРОВ КОНЦЕРТИДАН ФОТОРЕПОРТАЖ

14 ноябрдан “Истиқлол” санъат саройида хонанда Баҳром Назаровнинг “Интизор” деб номланган янги концерт дастури бошланди.

Бу йилги концерт репертуари ранг-баранг бўлиб, унда 10 та янги, жами 20 та қўшиқ ижро этилди.

Бунгача аксарият хонандалар ўз концерт дастурларини Ватан ҳақидаги, Ўзбекистонга бағишланган қўшиқлар билан якунлашни “анъана” қилиб олган эди. Баҳром Назаров бу “анъана”дан воз кечди. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Юртим” шеъри билан куйланган янги тарона концерт дебочаси бўлди.

Шунингдек, концертда тожикча,туркча қўшиқлар ҳам янгради. Баҳром Назаров бу гал ҳам марҳум онасига бағишлаб яна бир қўшиқ ижро этдики, бу концерт меҳмонларини, қолаверса, хонанданинг ўзини ҳам йиғлатмасдан қўймади.

Концертда мухлислар кайфиятини кўтариш вазифаси қизиқчи Шукрулло Исроиловга топширилди. Барча рақслар эса “Паризода” рақс ансамбли раққослари томонидан ижро этилди.

Баҳром Назаровнинг концерти 15-16 ноябрь кунлари ҳам давом этади.

Darakchi.uz сайти мазкур концерт дастурининг биринчи кунидан фоторепортаж тайёрлади:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1