1

8 марта Гиннесс рекордини ўрнатган Жастин Бибер

Рекорд 14.11.2017, 11:37
8 марта Гиннесс рекордини ўрнатган Жастин Бибер

Канадалик хонанда Жастин Бибернинг ижодини ҳурмат қилувчи, айни вақтда унга танқидий муносабат билдирувчилар кўплаб топилади. Аммо унинг ўта иқтидорли ва омади чопган санъаткорлиги рад этиб бўлмас ҳақиқатдир. Бибер ҳақидаги сўнгги янгилик эса, бу фикрларни яна бир бор тасдиқлайди: 22 ёшли хонанда жорий йил нашрдан чиққан Гиннесснинг рекордлар китобининг саккизта сертификати соҳибига айланди. Бибернинг янги "Purpose" мусиқий альбоми бир вақтнинг ўзида худди шунча рекорд ўрнатди.

Жумладан, альбомдан ўрин олган "WhatDoYouMean?" номли қўшиқ Spotify (мусиқаларни тинглаш ижтимоий тармоғи орқали бир ҳафта ичида 30 723 708 марта, альбомнинг ўзи эса 7 кун мобайнида бутун дунё бўйлаб 250 миллион маротаба тингланган. Бундан ташқари, хонанданинг ижод маҳсули Твиттерда 85 235 563, YouTube орқали эса 10 478 651 389 бор кўрилган. Айни вақтда Бибер YouTube тармоғида энг кўп обуначи (20 711 202 нафар мухлис)га эга биринчи рақамли юлдуз ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1