1

Майкл Жексоннинг "Рекордчи" альбоми

Рекорд 13.11.2017, 11:20
Майкл Жексоннинг "Рекордчи" альбоми

Поп қироли Майкл Жексоннинг “Thriller” номли машҳур мусиқий альбоми 2015 йилда АҚШда 30 бор платинали пластинка сифатида тан олинди. Америка овоз ёзиш компаниялари ассоциацияси (RIAA) пластинкаларга “олтин” ва “платинали” мақомини 60 йилдан бери тақдим этиб келади, аммо альбомнинг 30 миллион нусхада тарқалгани тарихда биринчи марта кузатилган.

Диск RIAA томонидан “олтин” деб тан олиниши учун 500 минг нусхада сотилиши керак, ушбу кўрсаткич 1 миллиондан ошганда эса унга “платинали” мақоми берилади. 1982 йилда дунё юзини кўрган “Thriller” орадан икки йил ўтиб, фақат АҚШнинг ўзида 20 миллиондан зиёд нусхада сотилди. RIAA маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб мазкур альбом бутун дунёда 100 миллиондан зиёд нусхада тарқалган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1