1

68 йил давом этган ҳиқичоқ

Рекорд 11.11.2017, 12:11
68 йил давом этган ҳиқичоқ

Ҳиқичоқ оддий нарса бўлса-да, лекин одамни қийнайдиган ва ноқулай вазиятга солиб қўядиган ҳолатдир. Қоидага кўра, у 5-20 дақиқа давом этади ва бирдан ғойиб бўлиши керак. Аммо Чарльз Осборн билан боғлиқ вазиятда бундай бўлмади. 28 ёшида бошланган ҳиқичоқ Чарльзни 68 йил давомида муттасил қийнаб келади.

Истеъмол қилинган дорилар, қўлланилган турли чоралар сира иш бермайди. Ҳиқичоқ кутилмаганда 1990 йили дабдурустдан тўхтайди. Аммо Осборн бундан қувонишга ҳам улгурмади, сабаби у бу воқеадан оз вақт ўтгач, ҳаётдан кўз юмди. Маълум бўлишича, Чарльз Осборн 68 йил мобайнида 595 миллион марта ҳиқичоқ тутган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1