1

90 метрли сигара ўрами

Рекорд 10.11.2017, 15:50
90 метрли сигара ўрами

2016 йил 13 август куни Кубанинг собиқ раҳбари Фидел Кастро 90 ёшни қаршилади. Ушбу сана муносабати билан бутун мамлакатда кўплаб акциялар, концерт ва байрам тадбирлари уюштирилди. Дунёга таниқли кубалик сигара ясовчи Хосе Кастелар эса юбилейга ўзгача туҳфа ҳозирлади. Яъни у узунлиги 90 метрни ташкил этувчи сигара ўрамини тайёрлади. Улкан сигарани ўраш учун унга 80 кг.лик тамаки барги керак бўлди. “Куэто” тахаллуси билан танилган Кастелар 2011 йили узунлиги 81,8 метрли сигара ўрамини тайёрлаб “Гиннесснинг рекордлар китоби”дан жой олганди. Эътиборли жиҳати, кубалик фахрий сигара ясовчи ҳозиргача тўрт бор жаҳон рекордини ўрнатган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1