«ИШ СТАЖ БОРУ, ПЕНСИЯ ЙЎҚ!»

САВОЛ-ЖАВОБ 09.11.2017, 17:16
«ИШ СТАЖ БОРУ, ПЕНСИЯ ЙЎҚ!»

-Онам 58 ёшда. Шифокорлар саратоннинг дастлабки белгиларига таҳмин қилишаяпти. Илгари давлат тасарруфидаги дўконларда сотувчи бўлиб ишлаган. Айни дам пенсияга чиқишлари учун иш стажи талаб қилинаяпти. Аммо ишлаган жойларидан бу ҳақда маълумот чиқмаяпти. Ваҳоланки, меҳнат дафтарчасига барча қайдлар киритилган. Бу вазиятда кимга мурожаат этишимиз мумкин?

Наргиза Шамсиева, Зангиота тумани

-Архив муассасаларида тегишли ташкилотлар бўйича ҳужжатлар сақланмаганлиги тўғрисида архив маълумотларини олиш ва ушбу маълумотномаларни илова қилган ҳолда меҳнат дафтарчаси билан Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат этиш лозим бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 57-бандига асосан иш стажи тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилигини аниқлаш мақсадида Пенсия жамғармаси бўлими:

иш стажини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмунини ва зарур тарзда расмийлаштирилганлигини баҳолайди ҳамда зарурат бўлганда улар берилишининг асосланганлигини текшириш тўғрисида қарор қабул қилади;

зарур ҳолларда меҳнат фаолиятининг айрим даврларини иш стажи даврига ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор чиқаради.

Ушбу Низомга мувофиқ Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори юзасидан ариза берувчи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимининг бевосита юқори органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1