1

“НАРХЛАР ОШСА ОЛДИНДАН ТЎЛАНГАН ОЙЛАРГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ҚИЛАМАНМИ?”

САВОЛ-ЖАВОБ 09.11.2017, 15:31
“НАРХЛАР ОШСА ОЛДИНДАН ТЎЛАНГАН ОЙЛАРГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ҚИЛАМАНМИ?”

— Олдиндан газ учун тўлов қилганман. Газнинг нархи ошди. Энди газ учун олдиндан тўланган ойлар учун яна қўшимча тўлов қилмайманми?

Акбаржон Ёкубов, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

Р.НАЗАРОВ, “Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти” ҳудудий филиали директори ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонли "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 7-бандида "Коммунал хизматлар учун аванс сифатида тўланган тўловларга, ушбу даврда тегишли тарифлар кўпайган тақдирда қўшимча ҳақ тўлашдан озод этиладилар (ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун)”, деб кўрсатиб ўтилганлигини маълум қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1