1

ПАРАЛИМПИЯ АССОЦИАЦИЯСИГА БОКС ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АЪЗО БЎЛИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 09.11.2017, 15:25
ПАРАЛИМПИЯ АССОЦИАЦИЯСИГА БОКС ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АЪЗО БЎЛИШ МУМКИНМИ?

— Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциациясига скалёз бўйича бокс йўналишида аъзо бўлиш мумкинми?

Олимхўжа Ғуломов, Тошкент шаҳри, Шайхонтаҳур тумани

Саъдулла Лутфулло Ҳожи ўғли, Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциацияси мураббийи:

— Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциациясига жисмоний имконияти чекланган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар орасида Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш орқали имконияти чекланганларнинг жамиятга фаол интеграциялашувини таъминлаш, ҳаётга қизиқишини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида инсонпарварлик фаолиятини амалга оширмоқда.

Ассоциацияда таянч умуртқа тизимида туғма нуқсони бўлганлар, полиомиелит хасталигига чалинганлар, ампутантлар, хира кўрувчи ва мутлақо кўролмайдиган инсонлар, ҳаёти фаолияти давомида жисмоний томондан оғир жароҳат олганлар учун спортнинг 25 тури бўйича йўналишлар мавжуд. Аммо, бокс инсонга оғир тан жароҳати етказиш эҳтимоли кўпроқ спорт тури бўлганлиги сабаб паралимпия ўйинларига киритилмаган.—

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1