1

Узоққа чўзилмаган энг ҳашаматли тўй

Рекорд 09.11.2017, 10:19
Узоққа  чўзилмаган энг  ҳашаматли тўй

Металлургия магнати ва ниҳоятда муваффақиятли ёш банкир яккаю ягона қизи учун 2004 йили дунёдаги энг ҳашаматли тўйни ташкиллаштириб берди. Икки севишган ёш Ваниша Миталл ва Амит Бшати Ҳиндистонда туғилиб шу ерда вояга етган.

Узоқ кутилган воқеани дабдабали нишонлаш учун энг романтик шаҳар Париж танланади. Қувончли маросим бир ҳафта давом этади.

Биласиз, тўй таклифнома жўнатишдан бошланади. Ёшлар ушбу никоҳ атрибутига жуда масъулият билан ёндашиб, минглаб меҳмонларга таклифнома ва шеърларни кумуш қутичаларда юбордилар. Тўй маросимининг барча харажатларини келиннинг отаси ўз зиммасига олди. Бир ҳафта ичида 72 миллион доллардан зиёд маблағ сарфланди. Минглаб меҳмонлар учун Версал қироллик саройида зиёфат уюштирилди. Унда 6 мингдан зиёд турли таомлар ва деликатеслар дастурхонга тортилди. Вегетарианлар учун махсус егуликлар самолётда Ҳиндистондан олиб келинди. Оқшом сюрпризлардан холи бўлгани йўқ. Келиннинг отаси Лакшми ва унинг рафиқаси ёшлар ҳамда йиғилганлар учун муҳаббат мавзусидаги саҳна кўринишини ижро этиб бердилар.

Бироқ узоқ ва бахтли оилавий турмуш учун бойлигу ҳашаматнинг ўзи етарли эмас. Бунга Ваниша ва Амит тақдири мисолида яна бир бор амин бўлишимиз мумкин. Тўққиз йиллик турмушдан сўнг ошиқ-маъшуқларнинг ишқ қиссаси хотима топди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1