1

Энг кўп одам тўпланган нарда мусобақаси

Рекорд 09.11.2017, 10:15
Энг кўп одам тўпланган нарда мусобақаси

Гиннесснинг яна бир янги рекорди Болгариянинг курорт шаҳри — Албенада кузатилди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 654 нафар нарда ўйини ишқибози тўпланиб, 60 дақиқа давомида ўзаро беллашди. Аввалги натижа 2011 йили Измир шаҳрида қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳозиргидан 22 нафар камроқ ўйинчи иштирок этганди. Маълум бўлишича, Албенадаги нарда ўйини вақтида энг қария ўйинчи 88 ёшли Борис Горанов бўлган. Мусобақада бир қатор маҳаллий санъат ва спорт юлдузлари, шунингдек, Россия, Руминия ва Германиядан ташриф буюрган кўнгиллилар ҳам қатнашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1