1

​O‘zLiDeP ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁЛИК ФУҚАРОНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОНИ ҲАЛ ЭТИШДИ

ЭРКИН МИНБАР 07.11.2017, 13:49
​O‘zLiDeP ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁЛИК ФУҚАРОНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОНИ ҲАЛ ЭТИШДИ

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Қизириқ туманида сайёр қабул ташкил этди.

Сайёр қабулда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда “Ўлғирсой” ва “Хўжаипок” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 128 киши иштирок этди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Зиёда ҚОДИРОВА берган маълумотларга кўра, сайёр қабулда Қизириқ туман Бандихон ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинган. Тадбир давомида фуқаролардан 20 дан зиёд мурожаат қабул қилиниб, 10 таси ўз ечимини топган бўлса, қолган мурожаатлар депутатлик сўрови жўнатиш орқали ҳал этилади.

– Мени узоқ вақтдан буён қандли диабет касали безовта қилади, – дейди Қизириқ тумани Чинор маҳалласида яшовчи Маматғози Келдиёров. – Шу боис сайёр қабул давомида депутатлардан вилоят Кордиология марказида даволаниш учун ордер олишда амалий ёрдам сўрадим. Муаммом ижобий ҳал бўлганидан жуда хурсандман. Бунинг учун O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М. Қобуловага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши йил якунига қадар яна 5 та ана шундай сайёр қабулларни ташкил этишни режалаштирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1